«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Англия чемпионатида «МЮ»дан бошқа жамоада ўйнай олмаслигини тан олди ва жамоасига садоқатини изҳор қилди.

«Мен бу жамоада бахтиёрман ва сизларни ишонтириб айтишим мумкинки, мен Англия премьер-лигасида «Манчестер Юнайтед»дан бошқа жамоада ўйнамайман», — дея Рунининг сўзларини келтиради Goal нашри.

Руни 2004 йили «Манчестер Юнайтед»га «Эвертон» сафидан 37 млн евро эвазига трансфер қилинганди. Унинг «МЮ» билан шартномаси 2019 йил ёзига қадар тузилган. Якунланган мавсумда Руни «қизил иблислар» сафида 41 учрашувда майдонга тушиб, 15та гол урган ва 6 марта голли узатма муаллифи бўлган.