Tesla Motors компанияси ўз тарихида илк марта дунёнинг энг қиммат автомобиль брендлари ўнлигидан жой олди. У, Lexus фирмасини сиқиб чиқара олган. 

Американинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси 4,4 миллиард долларга баҳоланган. Ушбу маълумотлар, BrandZ савдо белгилари "ТОП-100" йиллик рўйхатида келтирилган. Уни Millward Brown компанияси тузиб чиққан. 

Мутахассислар «Тесла»нинг ўсишини,  бирмунча арзон электромобили Model 3нинг намойиши билан боғлашмоқда. Унинг бошланғич нархи 35 минг АҚШ долларидан бошлаади. 

Мазкур рейтингни эса, 4 йил давомида Япониянинг Toyota компанияси бошқариб келмоқда. Унинг қиймати 29,5 миллиард долларга баҳоланган. Иккинчи ва учинчи ўринларда Германиянинг икки заводи: BMW ва Mercedes-Benz эгаллаган. Уларнинг нархи тегишли равишда 26,8 ва 22,7 миллиард доллар деб ҳисобланган. 

«Тесла»дан ташқари «Топ-10» ликка шунингдек, биринчи марта Porsche компанияси ҳам 4,4 миллиард доллар билан муносиб кўрилган.