Mazzanti Automobili компанияси Туриндаги моторшоуда Millecavalli (итальянчадан "минг от" деган маънони англатади) купесини намойиш қилди. Янги машина "серияли тарзда ишлаб чиқарилувчи энг кучли италян гиперкари" деб аталди.

Mazzanti Millecavalli 7,1 литрли 8 цилиндрли, 1000 от кучига ва 1200 Нм айлантириш лаҳзасига эриша олувчи твин-турбо мотори билан жиҳозланди. Мотор 6 поғонали секвентал узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Мотор энг кучли итальян модели деб ҳисобланган Ferrari LaFerrari супергибридининг моторидан 50 от кучига кучлироқ бўлади.

Купе 0 дан 100 км/соат тезликка 2,7 сонияда эриша олади. Машинанинг максимал тезлиги 400 км/соатни ташкил қилади. Таққослаш учун, LaFerrari 100 км/соат тезликка 3 сонияда эриша олади, максимал тезлиги эса 350 км/соатни ташкил қилади.

Evantra модели негизида қурилган Mazzanti Millecavalli гиперкарининг вазни 1300 кг дан ошмайди. Янги модел негизида пўлат, молибден ва карбондан ясалган моноблок ётади. Янги машина мотор бўлимидан чиқаётган иссиқ ҳавони орқа аксқанот орқали йўналтирувчи "Ala Soffiata" тизимли аэродинамик обвесга эга, бу йўлга илашиш кучини оширади.

Купе Brembo карбон-керамик тормоз механизмлари, Pirelli Trofeo R покришкаларига эга енгил қотишмали OZ Racing ғилдиракларини олди.

Mazzanti келажакда гиперкарнинг кўрсаткичларини "дунёнинг энг яхши пойга треклар"ида оптималлаштириб боришни давом эттиради.

Автомобилни 2016 йил охиридан йиғишни бошлаш режалаштирилмоқда. Нархи айтилмаётган Millecavalli 25 нусхада ишлаб чиқарилади.