УЕФАнинг тадбирлар бўйича ижрочи директори Мартин Каллен Евро-2016 учун чипталар сотилиши ҳақида гапириб берди ва мусобақанинг ташкил этилишига баҳо берди.

"Бугунги кунда 99 фоиз чипта сотиб бўлинди. Чекланган миқдордаги ўйинларга 8 мингтача чипта қолди. 

Биз Лилл, Марсель ва Ниццадаги учта майдонни алмаштирдик. Улар айни вақтда яхши ҳолатда. Стадионлар атрофида хавфсизлик периметрлари ўрнатилди, бу эса мусобақа учун жуда муҳимдир.

Мухлисларни учрашувга тақаб эмас, бироз олдинроқ келишларини сўрардик. Стадионлар ҳудудларида турли кўнгилхушликлар етарлича, катта экранларда параллел учрашувларни томоша қилиш мумкин", деб айтди Каллен.

Манба: tribuna.uz