Hyundai компанияси С2 сегмнтининг кучли учлигига киришга ҳаракат қилмоқда. Шу боис у Golf-синфига мансуб седанлар ишлаб чиқаришда давом этмоқда. Ана шундай автомобиллардан бири Elantra’дир.

Ушбу модел ўзидан олдинги Elantra’га қараганда 20 мм.га узун ва энига 25 мм.га энлидир. Ташқи кўриниши сезиларли равишда ўзгарган. Радиатор панжаралари олти қиррали тусини олган. Кузов пўлат қотишмасидан ишланган. Унинг миқдори 40 фоизни ташкил этади.

Унинг база мажмуасида стабилизациянинг электрон тизими ва автомобилни тоғда ҳаракатланиши учун зарур функциялар жой олган. Юкхонани очиш учун электрон ёрдамчининг кўмагидан фойдаланилади.

Қулфни очиш учун тугмачани босиш шарт эмас. Шунчаки, унга 1,5 метр масофада яқинлашса кифоя. Ана шунда электроник ҳайдовчи шахсини аниқлайди ва қулф автоматик равишда очилади.