“МЮ” Майкл Кэррик билан шартномасини бир йилга узайтиргани ҳақида маълум қилди. Янги шартнома келаётган мавсумдан кучга киради.

“МЮ менинг ўн йиллик ҳаётимдаги энг буюк клуб. Мен у билан яна ишлашимдан бағоят хурсандман.

Жозе Моуриньо билан ишлаш эса алоҳида бахт! У ўз мураббийлик фаолиятида юксак чўққиларга эришган. 

Мен мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун алоҳида миннатдорчилик билдираман”, деб ўз фикрларини баён этган Кэррик.