«МЮ» «Боруссия» Дортмунд ярим ҳимоячиси Генрих Михтарян учун курашга қўшилди. Шу вақтгача бу арманистонлик футболчи учун «Арсенал», «Ливерпуль», «Челси» ва «Ювентус» жамоалари талабгор бўлиб турганди. 

Tribuna.uz cайтининг Daily Mail нашрига асосланиб берган хабарига кўра, дортмундликлар жамоаси раҳбарияти шартномани узайтиришдан бош тортган ва 1 йилдан кейин эркин агентга айланиши мумкин бўлган бу 27 ёшли футболчисини 25 миллион фунт стерлинг эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган.

Якунланган мавсумда Мхитарян бундеслиганинг 31 учрашувида 11 гол уриб, 18та голли узатма муаллифи бўлган.