Финляндиянинг Nokia компанияси Американинг кабель тармоқлари учун янги технологик ечимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Gainspeed компаниясини харид қилмоқчи, деб хабар қилган Nokia матбуот хизмати.

"Gainspeed 2012 йилда ташкил этилган хусусий компаниядир. У, Калифорния штатида жойлашган бўлиб, 70 киши ишлайди", - деб маълум қилган Nokia. "Режалаштирилаётган битим 2016 йил учинчи чорагида амалга оширилади". 

Унинг қийматига ойдинлик киритилмаган. 

Май ойи охирларида Nokia Франциянинг соғлом турмуш тарзи техник ечимлари ва электроникасида дунёнинг етакчи Withings компаниясини 170 млн евро эвазига харид қилган эди. 

Бундан ташқари, Финландия компанияси январь ойида бошқа бир француз компанияси Alcatel-Lucent билан 15,6 млрд евро эвазига бирлашган эди.

Аввалроқ, Nokia компанияси бу каби бирлашувлардан сўнг, 5та бўлимдан иборат ташкилотга айланиши ҳақида хабар қилганди. Режага мувофиқ, мобиль, стационар ва оптик толали тармоқларни ўрнатиш, таҳлилий ва маҳсулотларни лицензиялаш бўлимлари ташкил этилади.