ФИФА талқини бўйича, ХХ асрнинг энг яхши ўйинчиси Пеле ўз мукофотларини аукционга қўйди ва уларни 4,4 миллион еврога пуллади.

Тадбир 7-9 июнь кунлари Лондонда бўлиб ўтди. Футбол қироли аукционга ўзининг барча медаллари, кубоклари, шахсий совғалари – жами икки мингга яқин лот қўйди. Энг қиммат лот сифатида Жаҳон Кубогининг айнан қилиб ишланган нусхаси бўлди. Швейцариянинг соат ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири уни 500 минг еврога сотиб олди.

“Мен ўз мукофотларимни коллекционерлар ва мухлисларга улашишга қарор қилдим. Ўйлайманки, улар ушбу артефактларни кўз қорачиғидек асрашади”, деди футбол қироли.