Перу собиқ бош вазири Педро Пабло Кучински президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғолиб бўлди. Перудаги сайлов жараёнлари миллий идораси томонидан нашр этилган маълумотлар шундан далолат беради. 

Овоз бериш натижаларига кўра, Кучински сайловчиларнинг 50,12 фоиз овозига эга бўлди. Унинг рақиби собиқ президент Альберто Фухиморининг қизи - Кейко Фухиморини эса 49,88 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлади. 

Сайловнинг биринчи босқичидан кейинги натижаларни ўрганиб чиққан Ipsos - Кучинскининг 50,4 фоиз, Фухиморининг 49,6 фоиз овоз тўплаганини маълум қилган эди.

GFK компанияси сўровига кўра, Кучински 51,2 фоиз овоз йиғиб, Кейко Фухиморидан устун келгани хабар қилинган.