«Манчестер Юнайтед» Поль Погбани «Ювентус»дан қайтариш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.

Тribuna.uz cайти ESPN нашрига асосланиб хабар беришича, манкунианликлар жамоаси «Юве» раҳбарияти ва футболчининг агенти Мино Райола билан учрашган. Бу вақтда эса франциялик бу ёш футболчи «Реал» томонидан билдирилаётган қизиқишни ҳам ҳисобга олган ҳолда воқеалар ривожини кузатишда давом этмоқда.

«Реал» Погба учун 120 млн евролик таклиф тайёрламоқда.

Футболчининг трансфер қиймати 65 миллион фунтдан ортиқни ташқил қилади. «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо Погбани ўзи тузажак янги жамоада кўришни истамоқда ва у билан жамоанинг марказини мустаҳкамламоқчи.

Қайд этилишича, португалиялик мутахассис Погба Туринда қоладиган ёки мадридликлар сафига ўтадиган бўлса, «Челси»дан Неманья Матични харид қилишни мўлжаллаган.