«Реал» томонидан «Ювентус» жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба учун берилган таклиф тафсилотлари маълум қилинди.

Sky Italia журналисти Жанлуки Ди Марционинг сайтида маълум қилинишича, мадридликлар клуби раҳбарияти франциялик футболчи Мино Райоланинг агенти билан бир неча кун олдин Монте-Карлода учрашиб, музокара ўтказган.

«Реал» бу ёш футболчи учун йилига 10 миллион евро тўлашни назарда тутувчи 5 йиллик шартнома таклиф қилган.

Қайд этилишича, томонлар яқин орада яна бир бор учрашув ўтказишади.

Бундан олдинроқ, мадридликлар ушбу футболчи учун «Ювентус»га 120 миллион евролик таклиф бергани ҳақида хабар қилинганди.

Футболчи учун унинг биринчи жамоаси  «Манчестер Юнайтед» жамоасидан ҳам жиддий қизиқиш билдирилмоқда.

Манба: Tribuna.uz