Компьютер воситасида "кўриш" қобилиятига эга ҳайдовчисиз трактор биринчи мартага далага ишга чиқди. 

"Қишлоқ хўжалиги техникаси куннинг яхши кўринмайдиган вақтлари, хусусан тунги вақтда ишлай олиши ўзига хос устунлик ҳисобланади. Бугунги кунда комбайнлар кунига олти соат ишлаб, қолган вақтда бекор туради", —деган Cognitive Technologies компанияси президенти Ольга Ускова «Известия» газетасига берган интервьюсида. 

Тракторга компьютер орқали кўришни таъминлайдиган дастурий-қурилма мажмуаси ўрнатилган. Улар, Full HD форматида ёза оладиган иккита видеокамера, ГЛОНАСС ва GPS навигация ва инерция қурилмалари ҳамда ҳисоблаш блокидан иборат. 

Cognitive Technologies компанияси «Ростсельмаш» ва «Союз-Агро» агрохолдинги билан ҳамкорликд «Иннополис» негизида "ақлли" "Агрополис" холдингини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилга келиб, ҳайдовчисиз тракторлар билан қайта ишланадиган ерлар 5 млн гектарга етади.