Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Андреев В.В нинг ўғли Леонид Андреев 2016 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпияда ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Андреев В.В хотирасига ўтказилган енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатида унинг ўғли Леонид Андреев ўнкураш баҳсларида 8250 очко тўплади. Шу тариқа Андреев XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.