Американинг Apple корпорацияси ўз етказиб берувчилари базасини диверсификация қилади ва янги турдаги iPhone’лар учун Intel ва Qualcomm чипларини бирга қўллайди. Бу ҳақда “Блумберг” агентлиги хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Intel чиплари Американинг AT&T Inc. Телекоммуникация компанияси ва хорижий айрим тармоқларда ишловчи iPhone смартфонларида қўлланилади. Американинг Verizon Communications Inc. Корпорацияси тармоғида ишловчи iPhone смартфонларида эса Qualcomm чиплари қўлланилади.

Агентликнинг айтишича, Qualcomm учун айни дамда энг муҳим нарса Хитой бозорига чиқарилаётган iPhone смартфонларида ҳам унинг чипларидан фойдаланилаётгани бўлмоқда. Шу сабаб, сўнгги пайтларда молиявий кўрсаткичлари пасайиб кетган Intel учун Apple билан ҳамкорликда ишлаш ҳақиқий ғалаба бўлди.    
.