«Ювентус» жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба «Реал» таклифига жавобан шахсий шартнома бўйича қўяётган шарт маълум қилинди.

Tribuna.uz cайти Gianlucadimarzio.com сайтига асосланиб хабар беришича, футболчининг агенти Мино Райола ўз мижози мадридликлар клубидан йилига 12-13 миллион евро миқдорида маош олишини сўрамоқда. «Реал» эса футболчига 8-9 миллион евро йиллик маош таклиф қилган.

Аввалроқ, футболчига 5 йиллик шартнома таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди.

Клублар ҳозирча Погбанинг трансфери борасида келишувга эришмаган. Мадридликлар Погба учун 120 миллион евролик таклиф берган, туринликлар эса 120 миллион евро ва Тони Кроосни сўраган.