Жанубий Корея SsangYong компанияси Rexton моделининг янги авлоди дизайнига оид суратлар Auto Express нашри ихтиёрида пайдо бўлди. Унинг расмий тақдимоти куз мавсумида Парижда бўлиб ўтади. 

Айни вақтда, модел шартли равишда Y400 деб номланган. Суратларга кўра, йўлтанламаснинг ташқи кўринишлари 2013 йили Сеул моторшоусида тақдим этилган LIV-1 концепт карининг услубини такрорлайди. 

Унинг приборлар панелида, иккита аналогли циферблатлар ёнида TFT-дисплей пайдо бўлади. Марказий консолига мультимедиа тўпламининг йирик экрани ўрнатилади.

Янги SsangYong Rexton негизида умуман зинапоя типидаги янги платформа ётади. Кейинчалик, Korando Sports пикапининг модели ҳам ушбу платформа негизида барпо этилади. Янги архитектура туфайли машина 50 кг енгиллашади. Бундан ташқари, йўл танламас, беш ва етти кишилик ўриндиқларга эга намуналарда сотувга чиқарилади. 

Унинг моторлари қаторига ҳозирги 2,2-литрли, 178 от кучига эга дизел мотори киради. У, "Мерседес"нинг 7 босқичли автомат узатмалар қутиси билан бирга ишлайди. Бундан ташқари, йўлтанламас янги, бензинда юрувчи 4 цилиндрли турбо мотор билан ҳам сотилади. Бу двигатель Mercedes-Benzнинг 8 диапазонли автоматик узатмалар қутиси ёрдамида машинани ҳаракатга келтиради.