Футбол бўйича Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба Евро-2016’да Англия терма жамоасига қарши учрашувга изоҳ бериб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Россия учрашувнинг 92-дақиқасида Василий Березуцкийнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштира олди.

"Инглизлар учаётган дастлабки дақиқалар энг мураккаб бўлди. Биз ҳужум суръатига дош бера олганимиздан кейин, тўпни назорат қилишни бошладик, бироқ жуда кўп хатоларга йўл қўйдик, тўплар аутларга кетаверди. Фикримча, кураш, тажовуз ва хоҳишда биз ҳеч қанча ютқазмадик. Балким, футбол ва омад ютуққа чанқоқлик учун бизни тақдирлагандир. Биз охиригача ҳаракат қилдик, интизомли ва қатъий ўйнадик. Биз бир жамоа бўлдик ва машаққатли гол ура олдик. Биз жуда бахтиёрмиз, бироқ бўшашмаймиз. Режамизни 50-60 фоизга бажардик. Мудофаада қатъий ўйнайдик, бироқ ҳужумда яна қўшадиган нарсалар бор. Биз кўпроқ имкониятлар ярата оламиз ва яратишимиз керак. Эшкакларни ташлаш керак эмас, бор кучимиз билан ишлаймиз. Жаҳон футболи етакчиларидан бири билан тенгма-тенг ўйнаётганимизни ҳис қилдик. Улар билан ўйнаса бўлади. Бундай димликда яхши суръатни сақлаб қолдик, барча ўз ишини эплай олди ва яхши ишлади", деб айтди Дзюба "Матч ТВ" эфирида.

Манба: Tribuna.uz