Европа чемпионатининг 12 июнь кунига белгиланган учрашувлари бошланиш арафасида. Дастлаб Париж шаҳридаги «Парк де Пренс» стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да Туркия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.

Бугун шунингдек, С гуруҳида Польша Шимолий Ирландия билан, Германия эса Украина билан ўйнайди.

Польшаликларнинг британларга қарши учрашуви Ницца шаҳридаги 35000 мухлисга мўлжалланган "Альянц Ривьера" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Соат 00:00да эса Германия ва Украина учрашуви старт олади. 

Бу учрашувлардан Tribuna.uz интернет-нашри матнли онлайн уюштиради.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯГА ЎТИШ>>