Финляндиянинг собиқ бош вазири Матти Ванханен 2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловда мамлакат президенти лавозимига ўз номзодини қўяди.

Ванханенни расмий номзод сифатида қайд этиш қарори Сейняйоки шаҳрида ўтказилган Финляндия маркази партиясининг конгрессида қабул қилинди. 
Ваханен қайд этишича, Финляндия "унга яқин ҳудудларда барқарорликни яратувчи реалистик ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсатини олиб бориши зарур", деб хабар қилади Yle телекомпанияси.

У Финляндиянинг НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватламайди. "Мен НАТОга қўшилиш учун ариза топширишни маъқулламайман. Биз шундай йўналишда ишлашимиз керакки, жануб (Европа)даги геополитик баланс Финляндия ва Швеция ҳарбий блоклардан ташқарида қолишини таъминлаб бериши керак. Бу ўз қўлимизда турган барқарорликни мустаҳкамлаш манбаидир", - дея қайд этади Ванханен.

Матти Ванханен Финляндия бош вазири ва  Финляндия маркази партиясининг раиси лавозимларида 2003 йилдан 2010 йилгача ишлаб келган.