Марсель шаҳрида 11 июнь куни англиялик, россиялик ва маҳаллий ишқибозлар иштирокида рўй берган қатор тартибсизликлар оқибатида жароҳатланганлар сони ошиб, айни вақтда 35 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Франциядаги La Provence нашрига асосланиб, Tribuna.uz хабар берган.

Айни вақтда шифохонадаги 4 кишининг аҳволи оғир экани айтилган. Аҳволи яхшиланганларга жавоб берилган.

Дастлабки хабарларда муштлашувлар вақтида жароҳатланиб, шифохонага ётқизилганлар сони 31 нафар экани айтилганди.

Шу куни Россия ва Англия терма жамоалари иштирокидаги учрашув якунланганидан кейин ҳам трибуналарда икки терма жамоалари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди.

Шанба кунги тартибсизликларни бартараф этиш учун полиция кўздан ёз сиздирувчи газ қўллашга мажбур бўлган.