Ўзбекистонда туғилган Эдуард Сагиян Татаристонда вояга етмаган қизнинг номусига теккани учун 10 йил қаттиқ режимли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитасининг маҳаллий тергов бошқармаси маълум қилган.
Суриштирув ишлари натижасига кўра, 2008 йилнинг июнидан 2015 йилнинг январь ойига қадар бўлган даврда Сагиян олти қизнинг номусига теккан, улардан беш нафари ҳали вояга етмаган қизлар бўлган. Татаристон прокуратурасининг маълум қилишича, Сагиян “жиноий ҳаракатнинг 162 бўлими” билан айбланган.
“Суд Сагиянни 10 йил қаттиқ режимли қамоқ жазосига ҳукм этди”, - дейилади маълумотда.