УЕФА "Велодром" ўйингоҳидаги тартибсизликлардан кейин Россия Футбол Иттифоқига нисбатан Россия терма жамоаси мухлисларининг Англияга қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун интизомий иш очди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтига асосланиб, Tribuna.uz хабар қилган.

Россиялик мухлислар ўйин якунланиши биланоқ трибуналарда тартибсизлик бошлашган, ирқчилик руҳидаги сўзлар айтишган ва пиротехника воситаларидан фойдаланишган.

Бу иш бўйича 14 июнь куни қарор қабул қилинади.

Айни вақтда Англия футбол уюшмасига нисбатан иш очилмаган.

Қайд этиш керакки, УЕФА "Велодром" стадионида рўй берган воқеалар юзасидан иш очган. Ўйин бошлангунига қадар Марсель шаҳрида рўй берган тартибсизликлар бўйича иш очиш УЕФА ваколати доирасида эмас.

Бу ишни кўриб чиқиш жараёнида, рус фанатлари томонидан Евро-2012да уюштирилган тартибсизликлар ҳам инобатга олинади ва бу жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳоланади.

Эҳтимол қилинишича, УЕФА россиялик ишқибозлар учун турнир вақтида ўйинларини ёпиб қўйиши мумкин.

Англия-Россия ўйинидан кейин трибунадаги мухлислар тўқнашуви видеолари тарқалди

Фотожамланма: Россия — Англия ўйинидан кейин трибунадаги тартибсизликлар