2015 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг тасдиқланган нефть захиралари 0,1 миллиард тоннани (0,6 миллиард баррель) ташкил қилмоқда. Бу ҳақида Британиянинг British Petroleum (BP) компанияси ҳисоботида маълум қилинди. 
Ҳисоботга кўра, ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг табиий газ захиралари 1,1 триллион кубометрни ташкил қилган. 

Ўзбекистоннинг исботланган нефть захиралари ҳамда тасдиқланган газ захиралари 2014 йил билан таққослаганда сақланиб қолган.

BP маълумотига кўра, Ўзбекистон 2015 йилда нефть қазиб чиқаришни 3,1 фоизга - 3 миллион тоннагача пасайтирган. Компаниянинг таъкидлашича, Ўзбекистон бир суткада ўртача 64 минг баррель нефть қазиб чиқарган (2014 йил билан таққослаганда - 3,1 фоиз). 

Ўзбекистондаги нефть истеъмоли ўтган йили 2014 йилга нисбатан 0,1 фоизга - 2,8 миллион тоннагача ўсган. 2015 йилда нефтнинг суткалик истеъмоли 59 минг баррелни ташкил этди. 
BP 2015 йилда Ўзбекистонда 57,7 миллиард куб метр газ қазиб олинганини таъкидлади, бу 2014 йилга қараганда 0,8 фоизга кўп (57,3 миллиард куб метр газ). 

2015 йилда газ истеъмоли 50,3 миллиард куб метрни ташкил қилди, бу 2014 йил кўрсаткичларига нисбатан 3,1 фоизга кўп (48,8 миллиард куб метр).

Британия компаниясининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги энергия истеъмоли 2014 йилдаги 50,3 миллион тонна нефть ҳисобига 2015 йилда 51,6 миллион тонна ёқилғига кўпайган. Бундан 45,3 миллион тонна ёқилғи нефть ҳисобида табиий газга, 2,8 миллион тонна - нефтга ва 1,1 миллион тонна - кўмирга, шунингдек, 2,5 миллион тонна - гидроэнергияга тўғри келади.