АҚШда давом этаётган Копа Америка-2016 турнирида В гуруҳи вакиллари сўнгги тур учрашувларини ўтказишди ҳамда чорак финалга чиққан яна икки жамоанинг номи аниқ бўлди. 

Бразилия терма жамоаси Перуга имкониятни бой бериб қўйди ва сенсацион равишда гуруҳ босқичидаёқ мусобақани якунлади.

Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Руидиас перуликларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

В гуруҳида Перу 7 очко билан 1-ўринни эгаллади, Эквадор 5 очко билан иккинчи ўринда.

Шу тариқа, пентакампеонлар 1983 йилдан бери илк марта плей-оффга чиқа олмади.

Бразилия – Перу 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 75 Руидиас. 
Бразилия – Алиссон, Миранда, Филипе Луис, Дани Алвес, Жил, Элиас, Ренато Аугусто, Лукас Лима, Виллиан, Коутиньо, Габриэл (Халк, 72).
Перу – Гальесе, Рамос, Трауко, Корсо, Родригес, Вильчес, Бальбин (Йотун, 46), Куэва (Тапия, 90), Флорес (Руидиас, 64), Герреро, Поло.
Огоҳлантиришлар: Лукас Лима (72), Ренато Аугусто (88), Йотун (90).

Манба:tribuna.uz