Замон билан ҳамнафасликда фаолият олиб бораётган mehrob.uz сайти доимий ўқувчилари ва фойдаланувчиларининг талаб ва таклифига биноан “Telegram” тармоғида ўз Бот-саҳифасини очди. Энди сиз биринчилардан бўлиб мобиль телефонингизда сайтга қўйилаётган ислом оламига доир янгиликлар, қизиқарли ва муҳим мавзулардаги мақолалар, ижодий асарлар, шариат ва дин борасидаги энг долзарб савол-жавоблар ҳамда турли мавзулардаги видео ва аудио маҳсулотларнинг анонсидан линк кўринишида хабардор бўласиз. 

Агар мобиль телефонингизда “Telegram” иловаси бўлса, “search” (қидирув) қисмига @mehrob_uz деган жумлани ёзиб, телеграм-ботга аъзо бўлишингиз мумкин.
“Мирзо Юсуф” жоме масжиди матбуот хизмати