Ўзбекистоннинг Қамчиқ довонидан ўтадиган "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлини сифатсиз таъмирлагани учун Испаниянинг «Корсан Корвиам Констракшн СА» компаниясини судга берди. Маълум бўлишича, "Тошкент-Ўш" йўлига цемент-бетон қоплама сифатсиз равишда ётқизилган. Бу эса ишнинг сифатсиз якунланишига сабаб бўлган.

Бунинг қай даражада ҳақиқатга яқин эканлигини билиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси  директори ўринбосари Муроджон Аллабергановга қўнғироқ қилганимизда, у ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Қамчиқ довонидан ўтадиган "Тошкент-Ўш" йўлининг кўп қисмлари сифатсиз таъмирлангани, бунинг учун Ўзбекистон  Испаниянинг «Корсан Корвиам Констракшн СА» компаниясини судга берганини, айни дамда судгача бўлган арбитраж ишлари бошланганлигини тасдиқлади.

Ҳозирча суд ишининг қаерда кўриб чиқилиши номаълум. Аммо Ўзбекистон Европадаги энг йирик адвокатлар фирмасини ишга солишни режалаштирган.