Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) таснифининг ўта оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер ва унинг промоутерлик компанияси россиялик боксчи Александр Поветкин ҳамда "Мир бокса" промоутерлик компаниясини жанг ўтказилмагани учун судга берди, деб хабар қилмоқда Fightnews.

Поветкин ва Уайлдер ўртасидаги жанг 21 май куни Москвада бўлиб ўтиши керак эди. Аммо россиялик спортчининг допинг тестида мельдоний қолдиқлари топилгани ўйинни ортга сурилишига сабаб бўлганди. WBC россияликка нисбатан суриштирув ишлари олиб борилар экан, америкаликка унвонини кўнгилли равишда ҳимоя қилиш ҳуқуқини берганди. 

Кейинроқ Поветкиннинг "Б" пробаси ҳам мельдоний қолдиғига ижобий натижа берганлиги хабар қилинган. Унда тақиқланган моддадан 72 нанограмм аниқланган эди. "А" пробасида бу рақам - 70 нанограммни ташкил этганди.
Уайлдер томони ўйин ўтказилмагани учун камида 5 млн доллар товон пули ундирмоқчи.