Испаниянинг “Барселона” футбол жамоаси футболчи Неймарнинг “Сантос” клубидан трансфер қилишда йўл қўйган хатоси туфайли 5,5 млн евро миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳақда AFP агентлигига асосланиб Tribuna.uz хабар бермоқда.

Бразилиялик “Сантос”дан “Барселона”га 2013 йилда келиб қўшилган эди. Аввалига “Барса” президенти Сандро Россель футболчи клубга 57,1 млн еврога тешганлигини айтди. Кейинроқ эса жамоа раҳбарияти қўшимча шартнома бўлганини, футболчининг отаси эса, ўғли билан 100 млн евро миқдорида шартнома тузилганини айтган.

Аввалроқ “Барселона” расмий сайтида клуб директорлар кенгаши Неймар билан шартнома тузишда солиқ режаларини амалга оширишда хатоликка йўл қўйгани ҳақида маълумот чиққан эди.

Манба: Tribuna.UZ