Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс Италияга қарши 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин италияликларнинг қарши ҳужумга асосланган ўйинини танқид қилди ва "бу ҳақиқий футбол эмас" деб айтди.

"Италияликлар ўйини - бутун гуруҳ учун катта кўнгилсизлик. Ўйиннинг биринчи ярим соати улар бизга ҳеч нарса яратишга имкон бермадилар. Биз қила олган ягона нарса – узоқ масофадан тепиш бўлди. Кейин биз ҳимояда кичик хатога йўл қўйдик ва Италия гол урди. Алдервейрелд ва Симан бу вазиятда бир-бирларини тушунмадилар.

Бундан кейин вазиятни тенглаштириш қийин кечди. Италия – кучли ва тажрибали жамоа. Танаффусдан кейин биз анча яхшироқ ўйнадик, бироқ ҳимояда "Ювентус" тўсиғини енгиб ўтиш қийин бўлди. Шунга қарамасдан, биз бир нечта аъло даражадаги голли вазиятни ярата олдик, бироқ уларни амалга ошира олмадик. Бу эса бундай юқори даражада жазоланади.

Италия атайлаб қарши ҳужумларда ўйнади. Улар бутун жамоа билан орқага қайтиб, ҳақиқий футбол ўйнашмади.

Иккинчи бўлимни мен ўйинни кўра олгандек кўрганингизга ишончим комил эмас. Италияликлар 10 киши бўлиб ҳимояланишди. Қани бузиб кўр", деб Вильмотснинг сўзларини келтириб ўтди Football Italia нашрига асосланиб Tribuna.uz.