ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер сўнгги жаҳон чемпионатида Лионель Мессини қандай руҳлантиргани ҳақида сўзлаб берди. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина 2014 йилги жаҳон чемпионати финалида Германия термасидан қўшимча таймларда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Месси эса турнирнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилганди. У ўйин тугаши билан ўзига аталган совринни олиш учун чақирилди. 

«Месси кетар экан «Мен яхшиман, аммо чемпион эмасман», деб такрорларди. Мен унга, нафақат ушбу турнирда балки дунё футболидаги энг яхшиси эканини айтдим. Фикримча, Криштиану Роналдуни Лионель билан таққослаб бўлмайди. Албатта, Месси яхшироқ!», — дея Блаттер сўзларидан иқтибос келтиради Sport.es нашрига асосланиб, Tribuna.UZ.