Босния ва Герцеговина терма жамоаси яримҳимоячиси Миралим Пьянич Италиянинг "Ювентус" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилмоқда.

26 ёшли футболчи билан шартнома 5 йилга мўлжалланган. "Ювентус" Пьянич учун "Рома"га 32 млн евро тўлади. 

Пьянич "Рома"га Франциянинг "Лион" клубидан 2011 йилда ўтган. Босниялик ўтган мавсумда Италия чемпионатида 33 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 12 та голли узатма муаллифига айланган.