Испания терма жамоаси Евро-2016 доирасида Чехия термаси билан кечган баҳсда майда ҳисобда бўлсада, ғалаба қозонди – 1:0.

Испания термаси Европа чемпионатининг қаторасига олтинчи учрашувида гол ўтказиб юбормаяпти. У бу борада рекорд қайд этди. Унинг гол ўтказиб юбормаган учрашувлари вақти 599 дақиқага етди. Сўнгги бор жамоа 2012 йилда ўтган Европа чемпионатида 10 июнь куни Италияга қарши кечган учрашувда гол ўтказиб юборишган эди. (1:1). 

Евро финал босқичларида “қуруқ” ўйинлар ўтгазган термаларга Италия (17), ундан кейин эса Германия ва Нидерландия (15) киради. Испанияда бу борада 13 та ўйин бор.

Манба: Tribuna.UZ