Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) собиқ президенти Йозеф Блаттернинг баёнот беришича, у қачонлардир Европа турнирларидан бирига қуръа ташлаш жараёни адолатсиз бўлиб ўтганига гувоҳ бўлган, деб ёзмоқда Аргентинанинг La Nacion портали.

"Шарларни қиздириш ёки совутиш техник жиҳатдан мумкин бўлган нарса. ФИФА қуръа ташлаш маросимларида бу нарса бўлмаган, аммо мен шундай нарса Европа турнири учун қуръа ташланишида юз берганига гувоҳ бўлганман", - деган Блаттер.

Уқайси мусобақа қуръа ташлаш натижаси сохталаштирилганига ойдинлик киритмаган. У ўзи бундай ўйинларда иштирок этмагани учун ҳам виждони пок эканини қўшимча қилган.

Швейцариялик амалдор 4 марта ФИФА президентлигига сайланган эди. 2015 йили ўзининг сўнгги маротаба сайланишидан 3 кун ўтгач, истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди. Бунга ФИФА тарихидаги энг йирик коррупция можароси сабаб бўлди.

29 февраль куни ташкилотнинг янги президенти сифатида Жанни Инфантино сайланиб, ФИФАда жиддий ислоҳотлар бошланди.

Манба: Tribuna.UZ