Бугун Париждаги "Парк де Пренс" ўйингоҳида А гуруҳи вакиллари Руминия ва Швейцария ўзаро учрашади. Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланадиган ўйин ҳаками россиялик Сергей Карасев.

Бу икки жамоа биринчи турда турли натижалар қайд этди. Руминия турнир мезбонлари бўлмиш Францияга қарши очилиш учрашувида майдонга тушди ва дурангни сақлаб қола олмади - охирги дақиқаларда Пайенинг зарбаси ўтказиб юборилди. Швейцария эса Албанияни хотиржамлик билан енгиб, кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди.

Қайд этиш керакки, бугун Владимир Петкович бошчилигидаги швейцарлар бугун ҳам ғалабага эришса, гуруҳдан чиқиш масаласи ҳал қилинади. Лекин мавжуд босимга қарамасдан Йорданеску жамоаси бугунги ўйинда жиддий қаршилик кўрсатиши кутилади.

Йорданеску биринчи учрашувдаги мағлубиятдан кейин жамоа ўзига бўлган ишончини йўқотмаганини таъкидлаган, Петкович эса иккинчи учрашувга ҳам ғолибона таркибни туширишини айтган. 

Тарих
Бу икки терма жамоа ўртасида шу вақтгача 12 учрашув бўлиб ўтган ва улардан 2таси ўртоқлик мақомида кечган. Бу ўртоқлик учрашувларнинг биринчиси 1990 йили ўтказилган. Иккинчиси эса Швейцариянинг Люцерн шаҳрида 4 йил муқаддам. Бу учрашувларнинг иккиси ҳам руминларнинг 1:0 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланган. Қолган 10та учрашувдан 9таси ЖЧ ва Европа чемпионатлари учун саралаш босқичлари доирасида, фақат биргинаси ЖЧ гуруҳ босқичида рўй берган: 1994 йилги ЖЧ гуруҳ босқичида Швейцария Руминияни 4:1 ҳисобида енгган, лекин ўшанда гуруҳдан руминлар биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиққан.

Бугун
Руминлар марказий яримҳимоясида Хобан – Пинтилий иштирок этади, уларга Станку ёрдам беради. Қанотларда Торже ва Кипчу ҳаракатланади.
Швейцария - Европадаги ўртамиёна жамоалар орасида энг кучлиси. Уларнинг ҳимоя чизиғи юлдузли - Штефан Лихтштайнер ва Рикардо Родригес. Ярим ҳимоя ҳам - Гранит Чака ва Жердан Шақири.

Тахминий таркиблар: