15 июнь куни Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида 2-тур доирасида А гуруҳи вакиллари Руминия ва Швейцария терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида Швейцария дарвозаси томон пенальти зарбаси белгиланди. Нуқтага яқинлашган Богдан Станку пенальти аниқ амалга оширди - 1:0.

Иккинчи бўлим бошида эса швейцарияликлар катта устунликка эга бўлишди ва 52-дақиқада Адмир Меҳмеди кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Ўйинда ҳисоб ўзгармади.

Эндиликда Швейцария 4 очко билан гуруҳ етакчисига айланган. Руминия ҳисобида 1 очко. Гуруҳнинг яна бир учрашуви бироздан кейин Франция ва Албания ўртасида бўлиб ўтади.

Руминия – Швейцария 1:1
Голлар: 1:0 – 18, пенальти Станку, 1:1 – 57 Мехмеди.
Румыния – Тэтэрушану, Кирикеш, Рац (Филип, 62), Сэпунару, Григоре, Торже, Пинтилий (Хобан, 46), Препелицэ, Кипчу, Станку (Андоне, 84), Кешерю.
Швейцария –    Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Джуру, Шакири (Тарашай, 90), Джака, Бехрами, Джемаили (Ланг, 83), Мехмеди, Сеферович (Эмболо, 64).
Огоҳлантиришлар: Препелицэ (22), Кипчу (23), Кешерю (37), Джака (50), Григоре (76), Эмболо (90).