Бугун Европа чемпионати гуруҳ босқичида 2-тур учрашувлари бошланади. Лилль шаҳридаги "Пьер Моруа" стадионида В гуруҳи вакиллари Россия ва Словакия ўртасида тўқнашув бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 18:00га белгиланган бу учрашувга словениялик Дамир Скомина ҳакам этиб тайинланган.

Россия ва Словакия шу вақтгача 9 марта учрашган. Россияликлар 3 марта ғалаба қозонган, 2 марта мағлубият қайд этган. 4 учрашув эса дуранг ҳисоб билан якунланган.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯГА ЎТИШ >>>

Леонид Слуцкий, Россия терма жамоаси бош мураббийи:
– Жамоамиз ўз имкониятларини жуда яхши баҳолайди. Европа чемпионатида ҳатто фаворитлар ўз имкониятлари даражасида ўйин кўрсата олишмаяпти. Словаклар ҳамда Уэльс билан ўйинда биз ўз имкониятларимиздан 100 фоиз даражада фойдаланишимиз, инглизлар билан бўлгандаги каби асосий кучларни ташлашимиз керак.
Словакиянинг ўйин услуби йиллар давомида қурилган. Ёки уларни енгиш керак, ёки улар бизни енгишади. Биз 1 турда 1 очко олганимиз, уларда эса бу очко йўқлиги, орамиздаги фарқни англатмайди.

Ян Козак, Словакия терма жамоаси бош мураббийи:
– Россия терма жамоаси асосан Москванинг ЦСКА ва Петербургнинг "Зенит" жамоалари футболчиларидан таркиб топган. Бу клублар – ЕЧЛнинг доимий иштирокчилари ҳисобланишади. Россияликлар ўйини яхши ташкиллаштирилган, улар ҳимоядан ҳужумга тез ўтиб, ҳужумдан ҳимояга тез қайта олишади.
Уэльсдан учралган мағлубият ортиқчи бўлди. Ўйинда уэльсликлар жуда кўп хато қилишди, лекин биз бундан фойдалана олмадик. Энди биз Россия билан ўйинда вазиятни тузатишимиз керак.

Россия ва Словакия учрашувидан олдин Лилль шаҳрида алкоголь маҳсулотлари сотилиши тақиқланди

Россия – Словакия ўйини вақтида стадион томи ёпилади

Слуцкий Англияга қарши ўйиндаги таркибни Словакияга қарши ўйинга ўзгаришсиз туширади