Германия миллий терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" футбол клуби собиқ дарвозабони Оливер Кан, Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуни кескин танқид қилди. Каннинг фикрича, Роналду эгоцентризм ва айрим салбий ахлоқ соҳибидир. 

«У каби ўйинчи ёши ўтган сайин буни тушуниши керак. Аммо, фақат бир хил ҳаракатни кўравериш жонга тега бошлайди. Мен, унинг муғамбирлик ва турли ҳаракатларини назарда тутмоқдаман. У чемпионлар лигаси финалида ҳал қилувчи пенальтини голга айлантирди. Албатта, бундан сўнг футболкани йиртиб голни нишонлаш мумкин. Бироқ, шунчалик кўп совринни ютиб олган ўйинчи, голни босиқлик билан нишонласа бўларди. Шу билан бирга, «Атлетико» ўйинчилари ҳақида қайғуриш ҳам ёмон иш эмас. Мана шу, уни юксакларга кўтарарди. Афсуски, бунинг ўрнига биз фақат унинг ишваси ҳамда манёврларини кўрамиз. Мен бундан зерикдим», — дея Кан сўзларидан иқтибос келтиради Bild нашри.