Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду, Исландия терма жамоаси футболчилари хусусида кескин фикрлар билдирди. У, исландияликларнинг Францияда бўлиб ўтаётган Евро-2016 гуруҳ босқичи биринчи ўйинида қайд этилган дурангга муносабатини танқид қилган. 

«Исландлар гўёки Европа чемпионатини ютиб олишгандек хурсанд бўлишди. Бу ақлсизлик. Шу боисдан, Исландия термаси ҳеч нарсага эриша олмайди», — дея Роналду сўзларини келтиради GFFN EURO 2016 твиттери.

Эслатиб ўтамиз, Португалия — Исландия ўртасидаги ўйин 14 июнь куни бўлиб, 1-1 ҳисобида дуранг билан якунланди.