Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Наманган ва Навоий вилоятларининг статистика бошқармаси раҳбарлари тайинланди. 

Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 9 июндаги Буйруғига биноан:

Мелихўжаев Санжарбек Обидхонович - Наманган вилояти Статистика бошқармаси раҳбари этиб тайинланди;

Назаров Музаффар Бердибоевич - Навоий вилояти Статистика бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

Мелихўжаев Санжарбек Обидхонович бундан аввал Наманган вилояти Статистика бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Назаров Музаффар Бердибоевич эса Навоий вилояти ҳокимлиги ҳудудларини комплекс ривожлантириш бошқармасининг қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.