Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган билимлар беллашуви интеллектуал танловининг мамлакат босқичи бошланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.         

 Бу йилги билимлар беллашувининг дастлабки босқичида 5-8-синфларнинг 2 миллион нафардан ортиқ  ўқувчиси 16 фан бўйича қатнашди. Энг яхши натижаларни кўрсатган ўғил-қизлар аълочилар танловининг якуний босқичида  иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Жаҳонгир Норбоев Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 7-синфида ўқийди. У 2016 йилнинг август ойида Таиландда бўлиб ўтадиган мактаб ўқувчилари ўртасидаги математика фани бўйича халқаро мусобақада Ўзбекистон ёшлари сафида қатнашади. 

   
Мазкур заковат мусобақасининг дастлабки жараёнида аниқ, табиий ва ижтимоий фанлар, кейин филология фанлари бўйича ўқувчиларнинг иқтидори синовдан ўтказилади.