Уэльс шимолидаги Бала шаҳри "Реал" ва Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл шарафига қайта номланди, деб хабар берган Wales Online.

Қайд этилишича, аҳоли пункти ушбу номни миллий жамоанинг Франция бўлиб ўтаётган Европа чемпионатида иштироки муносабати билан олган. Эътиборли жиҳати шундаки, шаҳардаги барча йўл кўрсаткичлари ҳам ўзгартирилган. 

Эслатиб ўтамиз, Уэльс "В" гуруҳида Россия, Словакия ва Англия жамоаларининг рақиби ҳисобланади.