Наманганда картинг бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 15 жамоа қатнашди.

Наманган шаҳар техник-амалий спорт турлари маркази спортчиси Ясмина Эгамбердиева, “Бектемир” ўқув спорт-техника клуби аъзолари Камолиддин Нажмиддинов, Владислав Базин, Вячеслав Шипков, Фаррух Муродов, Николай Саев, Учқўрғон ўқув спорт-техника клуби аъзоси Бекзод Жўраев, Тошкент бирлашган техника мактаби спортчиси Данил Беляков, пойтахтлик Кристина Шипкова, Данил Алимов, Никита Силенко, Борис Конюхов, Антон Камишин, наманганлик Темур Зинатулин, Адҳам Эгамбердиев, “Ватанпарвар” ташкилоти Ангрен автомобиль мактаби курсанти Александр Доноченко, андижонлик Иброҳимжон Тўйчиев, Исломбек Исмоилов, бухоролик Жасурбек Бахшиллаев, Яшнобод ўқув спорт-техника клубининг аъзоси Константин Гнездилов, “Ватанпарвар” ташкилоти Гулистон автомобиль мактаби вакили Иван Баришев ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Умумжамоа ҳисобида “Бектемир” ўқув спорт-техника клуби жамоаси чемпионат шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди. Иккинчи ўринни Тошкент бирлашган техника мактаби ва учинчи ўринни Андижон вилояти жамоаси эгаллади.