Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг ҳисоблашича Бразилия терма жамоасининг Америка Кубогини муддатидан аввал тарк этиши Селесао собиқ бош мураббийи Дунганинг айби эмас.

Бразилия терма жамоаси Копа Американинг гуруҳ босқичидаёқ Перудан учралган мағлубиятдан кейин ўз иштирокини тўхтатди. Бунгача жамоа Эквадор билан дуранг ўйнаб, Гаитини енгган ва 4 очко жамғарганди. Бу эса плей-офф учун етарли бўлмади. Бразилияликлар охирги марта 1987 йили турнирнинг гуруҳ босқичидан ўта олмаганди.

«Мен Дунгага қарата билдирилаётган танқидлар адолатли деб айта олмайман. У ўз ишини ёмон бажармаганди. 

Афсуски, Бразилия терма жамоасида турнир арафасида машғулотлар ўтказиш учун етарли вақт бўлмади, таркиб йиғилмади, ҳозир Селесаода авлодлар алмашуви. Барча кўппакларни мураббийга қарата йўллаш тўғри эмас», – деган Пеле.

Дунга ўз мураббийлик фаолияти давомида Бразилия терма жамоасига икки марта бош мураббий этиб тайинланди. 2006-2010 йилларда Бразилия терма жамоаси 52 ёшли ушбу мутахассис Копа Америка-2007 ва Конфедерациялар Кубоги-2009 турнирларида ғолиб бўлди. Терма жамоа бошқарувига 2014 йили иккинчи марта келган Дунга соврин ола олмади ва  ва истеъфога чиқарилди.

Манба: Tribuna.Uz