Европа чемпионатидан қайтаётган россиялик мухлислар Кёлнда испаниялик туристларга ҳужум қилишди.

Tribuna.uz хабарига кўра, Германияда етти нафар рус мухлиси икки эркак ва бир аёлдан иборат испаниялик сайёҳлар гуруҳига ҳужум қилишган.

Германия манбаларининг таъкидлашича, сайёҳлардан бирининг бурни синган, иккитаси жиддий жароҳат олган.