Миллий баскетбол ассоциациясининг «Голден Стэйт Уорриорз» ва «Кливленд Кавальерс» жамоалари ўртасидаги финал плей-оффининг еттинчи ўйини учун икки дона чипта 99 минг доллар сотилган. Ўйинни илк қаторда томоша қилиш имконияти StubHub иккиламчи савдо тармоғида шундай нархга баҳоланган, деб хабар қилмоқда Америка матбуоти. Аслида ҳал қилувчи ўйиннинг бир дона чиптаси минг доллардан сотилади, чемпионатнинг одатдаги ўйинларига кириш учун 30 доллардан чипта олинади. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, «Голден Стэйт Уорриорз» ва «Кливленд Кавальерс» ўртасидаги финал плей-оффининг бешинчи ўйини учун 3та чиптанинг ҳар бири, StubHub тармоғида 17 минг доллардан харид қилинган эди.