«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг таъкидлашича, Неймар жамоада қолади. Айни вақтда Бразилия терма жамоаси сардорига «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

«Ишончим комил, Неймар жамоада қолади. Унга жиддий клублар қизиқиш билдирган, лекин Неймар «Барселона»да ўзини яхши ҳис қилмоқда. Умид қиламан, у кейинги мавсумда ҳам ҳиз билан қолади ва биз ўрганган ажойиб ўйинларини кўрсатишда давом этади»,- дейди Иньеста.

Манба: Tribuna.uz