Москванинг «Локомотив» жамоаси ёзги трансферлар вақтида фақат эркин агент мақомидаги футболчиларни таркибга қабул қилиши мумкин. Айни вақтда жамоада трансферлар учун маблағ ажратилмаган. Бу ҳақда sport_inside твиттер саҳифаси маълумот тарқатган.

«Темирйўлчилар» марказий ҳужумчи ва марказий ҳимоячига муҳтож. Лекин жамоанинг трансфер бюджети 0 рублга тенг.

Бундан олдинроқ, «Локомотив» хорватиялик ҳимоячиси Ян Дюрица ва ҳужумчи Рифат Жемалетдинов билан шартномани узайтира олмагани маълум бўлганди.

Маълумот учун, Игоря Черевченко бош мураббийлигидаги жамоа ўтган мавсумда турнирда 6-ўринни эгаллади. Мавсумнинг охирги 8 турида москваликлар жамоаси 2та ғалаба, 2та мағлубият ва 3та дуранг қайд этган.

«Локомотив»нинг мухлислар билан ишлаш бўйича директори Марсель шаҳридаги тартибсизликларда иштирок этгани учун 2 йиллик қамоқ жазоси билан жазоланган.

Манба: Tribuna.uz