Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Владимир Путин Евро-2016 доирасида ўтган Россия — Уэльс ўйинини кўрмаган. Бунга сабаб у бу вақтда «Ленфильм» киностудиясида бўлган.

«Кеча президент ўйинни кўра олмади, чунки у бу вақтда «Ленфильм»га ташриф буюрди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кеча бизнинг футболчилар кўрсатган ўйинни томоша қилгандан кўра, «Ленфильм»ни тиклаш ва қайта таъмирлаш ишлари масаласи билан шуғулланиш минг марта яхши ва самаралидир. Шу боис президент ўйинни томоша қилмади», — деди Дмитрий Песков.