Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсудий, Хитойнинг республика ҳудудий сувларига даъволари нимага асосланганини тушинтириб беришни талаб қилди. The Jakarta Post газетасининг ёзишича, парламент эшитувларида маъруза қилган ташқи ишлар вазири, Индонезиянинг иқтисодий ҳудудида Хитой кемаси ушланишига оид ҳодисани ёдга олган. 

"Хитой даъволари ҳақида сўз кетганда, уларнинг нима асосда барпо этилаётгани биринчи масала бўлса, халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўғри келиш-келмаслиги иккинчи масаладир", - деб қайд этган вазир. Унинг қайд этишича, "бугунги дунё халқаро қонунлар асосида яшамоқда, тарихий далиллар асосида эмас".

17 июнь куни Индонезия соҳил қўриқлаш хизмати Натуна яқинида камида 12та бузғунчи кемани аниқлаган, кейинроқ улар Хитой байроғи остида сузгани маълум бўлган. Бироқ, улардан фақат биттасини ушлашнинг имкони бўлган. 

Бу каби ҳодисалар эса, сўнгги уч ойда 3 марта рўй берган.